RESOURCES

Books-in-Brief Series: Худонинг анфропоморфик тасвирлари: яҳудий, насроний ва исломий анъаналарида Xудо ҳақидаги тушунчанининг акс эттирилиши

Author: Zulfiqar Ali Shah

Books-in-Brief Series: Худонинг анфропоморфик тасвирлари: яҳудий, насроний ва исломий анъаналарида Xудо ҳақидаги тушунчанининг акс эттирилиши

     Зульфиқар Али Шахнинг Худо ҳақидаги антропоморфик тасвир-
лари: Яҳудий, Насроний ва Исломий анъаналарида Худо ҳақидаги 
тушунча – бу 2012-йилда нашр этилган (қисқартирилмаган) мону-
ментал тадқиқотдир. У Иброҳимнинг уч эътиқодидаги Иброний 
Библия, Янги Аҳд ва Қуръондаги антропоморфизм масалаларини 
яқиндан кўриб чиқади.
     Тарих давомида насронийлар ва яҳудийлар Худони англашга ҳаракат 
қилиб келган. Бунинг учун исломий  қарашларни таққослаб, муал-
лиф яҳудий-насроний дунёқарашини ва уларнинг ҳар бири Худо би-
лан бўлган учрашувни қандай танлаганига, бу қандай қилиб ҳақиқий 
оятлар билан боғлиқлигига ва диний мунозараларнинг натижалари-
га ёки охирги а срлардаги черков қарорлари ҳамда эллинистик 
фалсафани ўзлаштирилишини қараб чиқади. Шах, шунингдек, Ис-
ломнинг антропоморфик кўз қарашини ва ислом диншунослиги-
даги Тавҳидни ўрганади. Худонинг тўқсон тўққизта исмини ва бу 
мусулмончиликда Худо ва Унинг сифатларини тушунишда қандай 
ёрдам беради деган саволга жавоб қидиради. Қандай қилиб яҳудий-
лик ва насронийлик билан исломий мунозаранинг асосий мавзуси-
га айланганини тасвирлаб, у қатъий монотеизмга қарши бўлмаган 
эскирган диний қарашларни ва нуқтаи назарларни танқид қилади. 

   Секуляризм Худо ўлганми ёки йўқми деган мавзуда баҳс олиб борар 
экан, антропоморфизм масаласи жуда муҳим масалалардан бирига 
айланди. Бизнинг даврда Худони ўрганиш қисман маънавий инти-
лиш билан боғлиқдир. Шахнинг фикрича антропоморфик тушун-
чалар ва Худонинг жисмоний тасвирлари замонавий атеизмнинг 
етакчи омилларидан бири бўлиши мумкин. Натижада у замонавий 
даврдан кейинги Худога бўлган интилишни замонавий илоҳий ан-
тропоморфик ва жисмоний тушунчалар сўндирмайди, улар Худони 
шу коинотга келтириб, аниқ тарихий вазифаси ва ўрни билан Худо 
нимани англатишини ҳамда маънавий ва руҳий куч тушунчасини 
озайтириб, шу тариқа Унга бўлган эътиқодни ҳосил қилади деган 
хулосага келди.