RESOURCES

Books-in-Brief Series: ХУДОГА ВА ИНСОНИЯТГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

Author: Benaouda Bensaid

Books-in-Brief Series: ХУДОГА ВА ИНСОНИЯТГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

     Худога ва инсониятга хизмат қилиш: Шайх Муҳаммад ал-Ғазолий 
мероси бу Шайх Муҳаммад ал-Ғазолийнинг даъват моделини ўрга-
нишдир. Асарда Шайх ал-Ғазолий ҳаёти, унинг таълими, мартаба-
си, даъват ва жамиятга қўшган ақлий ва касбий ҳиссаси ҳамда шах-
сий феъл-атвор хусусиятлари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, у 
ал-Ғазолий, Ислом фалсафаси, динамикаси ва оқибатларини чуқур 
тушунадиган, анъанавий олим бўлиб, дин, жамият ва даъватни таҳ-
лил қилиш бўйича замонавий ёндавшувни қандай қўллаганини 
тасвирлайди.
     Ал-Ғазолий даъватни кўп қиррали ва кўп соҳали ёндашувни талаб 
қиладиган муҳим аҳамиятга эга бўлган масала деб ҳисоблаган, са-
баби у, биринчидан, инсониятни Худога ишониш эҳтиёжи билан, 
иккинчидан, мусулмонлар  маънавий тафаккурининг умумий озайи-
шини ўлчайдиган барометр билан боғлаган эди.